Slider

Ўзбекистон иқлим ўзгаришини олдини олиш ва ушбу глобал жараён оқибатларига самарали мослашиш учун зарур бўлган молияга катта эҳтиёж сезмоқда. Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ) фаолиятини бошлагандан бери Жамғарма маблағларидан фойдаланиш имконини берувчи фаолиятни қўллаб-қувватлайдиган янги дастурлар, шунингдек иқлим ўзгариши тўғрисида яқинда қабул қилинган халқаро битим Ўзбекистон учун иқлимий молиялаштиришни самарали ва барқарор бошқариш мақсадида ўз институционал архитектурасини ривожлантириш учун ўз вақтидаги ва нодир имконият яратмоқда.

Яшил иқлим жамғармаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Доиравий конвенциясининг (БМТ ИЎДК) ривожланаётган мамлакатларнинг иқлим ўзгаришини олдини олиш ва унинг оқибатларига мослашиш эҳтиёжларини молиялаштиришга йўналтирилган нодир молиявий механизмидир.

Атроф муҳит, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш ва ядровий хавфсизлик федерал министрлиги томонидан БМТ Атроф муҳит Мақсадли жамғармаси орқали молиялаштириладиган БМТ Атроф муҳит, БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ва Жаҳон ресурслари институти (ЖРИ)нинг “Ўзбекистонни Яшил иқлим жамғармаси ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш дастури” қўшма лойиҳаси 2016 йил январда маъқулланган.

2016 йил 22 июнда БМТТД ва миллий ижрочи агентлик сифатида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) томонидан лойиҳавий ҳужжат имзоланди.

Лойиҳанинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига иқлимий молиялаштириш, хусусан Яшил иқлим жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш, уларни бошқариш, фойдаланиш ва мониторинг қилиш мақсадида миллий салоҳиятни мустаҳкамлашга кўмаклашишдан иборат. Ушбу тадбирлар миллий сиёсат ва мамлакат устуворликларига мувофиқ равишда амалга оширилади.

Лойиҳанинг асосий тадбирлари

Дастур ЯИЖ билан ишлашнинг иккита муҳим жиҳати: унинг маблағларидан фойдаланиш ва хусусий секторни жалб қилишга йўналтирилган, уларнинг ҳар бири жиддий тайёргарликни талаб қилади. ЯИЖ ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш дастури қатор тайёрлов тадбирларига эътибор қаратади. Булар:

• Ўзбекистон миллий органлари ва институтларининг асосий эътиборни ЯИЖ маблағларидан бевосита фойдаланишга қаратилган институционал салоҳиятларини яратиш ва кучайтириш;
• Хусусий ва молиявий секторларнинг фаол иштирокида иқлим ўзгаришини олдини олиш ва унинг оқибатларига мослашишга қаратилган инвестиция стратегиялари, дастурлар ва лойиҳаларни тайёрлашда кўмаклашиш.

Лойиҳа компонентлари

БМТ Атроф муҳит ҳамда БМТТД ўртасидаги шериклик асосида амалга оширилаётган Ўзбекистонни ЯИЖ маблағларидан фойдаланишга тайёрлаш дастури тўртта мавзуий компонентни ўз ичига олади. Қуйида келтирилган ушбу компонентлар барча манфаатдор давлат ташкилотлари, маҳаллий молия институтлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилади ва турли даражада ўтказилган маслаҳатлар давомида белгиланган ЯИЖ ресурларидан фойдаланишга тайёрликнинг айрим потенциал кўрсаткичларини шартлайди:

• Яшил иқлим жамғармаси иши, унинг устуворликлари ва иқлимий молиялаштиришни мувофиқлатириш жараёнлари тўғрисидаги хабардорликни ошириш;
• Иқлимий молиялаштириш ва инвестициялар учун жозибадор бўлган лойиҳавий таклифлар портфелини ишлаб чиқиш учун салоҳиятни кучайтириш;
• Иқлим ўзгариши масалаларини ҳал қилиш учун молиявий эҳтиёжлар, шунингдек молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда иқлим ўзгаришини олдини олиш ва унинг оқибатларига мослашишга йўналтирилган лойиҳа ва дастурлар учун инвестиция механизмини ишлаб чиқиш;
• Иқлимий молиялаштириш учун лойиҳавий таклифларни самарали аниқлаш ва баҳолаш мақсадида Ўзбекистондаги маҳаллий молия институтлари, шунингдек хусусий секторни ўқитиш.

Эришилган ютуқлар

• 1000дан ортиқ киши, шу жумладан 300дан ошиқ нафар аёл лойиҳа томонидан ЯИЖ стандартлари ва талаблари, ЯИЖда аккредитациядан ўтиш, иқлимий лойиҳаларни молиялаштириш, ЯИЖ учун лойиҳавий таклифлар ишлаб чиқиш ва ҳ.к. каби масалаларга бағишлаб ўтказилган 19та семинар, давра суҳбатлари ва йиғилишлар доирасида ўз билимларини оширдилар ва кўникмаларга эга бўлдилар;
• 2 та миллий ташкилот, яъни “Ҳамкорбанк” АТБ ва Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ЯИЖда аккредитациядан ўтиш жараёнида қўллаб-қувватлаш учун танлаб олинди;
• ЯИЖ маблағларидан молиялаштириш эҳтиёжига эга иқлимий лойиҳалар миллий портфели шакллантирилди. Мазкур портфель Идоралараро ишчи гуруҳ ҳамда Миллий ваколатли орган – Ўзгидромет томонидан танлаб олинган умумий миқдори 214,9 млн. АҚШ долларига тенг 9та лойиҳавий ғоядан таркиб топган;
• Миллий ваколатли органга миллий лойиҳавий ғояларни белгилаш ва танлаш, иқлимий лойиҳалар портфелини шакллантириш, шунингдек миллий ташкилотларга ЯИЖда аккредитациядан ўтиш жараёнида ёрдам кўрсатиш функцияларини бажаришда кўмаклашиш мақсадида котибият ташкил этилди;
• Миллий экспертлар гуруҳи томонидан ЯИЖга лойиҳавий таклифларни ишлаб чиқиш бўйича қўлланма лойиҳаси тайёрланди;
• Иқлим соҳасидаги молиялаштириш, шунингдек ЯИЖ маблағлари ва ресурсларидан фойдаланишга тегишли маълумотларни тақдим этувчи онлайн платформа (www.gcf.climatechange.uz) яратилди;
• Иқлимий молиялаштириш соҳасида институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида етакчи тадқиқот муассасалари, яъни Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ва Иқтисодий тадқиқотлар маркази билан ҳамкорлик ўрнатилди.

Келажак режалари

• ЯИЖда аккредитациядан ўтиш жараёнида иккита миллий ташкилотга бундан кейин ҳам ёрдам кўрсатиш;
• Саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий секторлардаги инвестиция ва молия оқимларини баҳолашни тугатиш;
• Миллий ва халқаро экспертлар билан ҳамкорликда ЯИЖга молиялаштириш учун тақдим этиладиган камида иккита лойиҳа/лойиҳавий таклиф концепциясини ишлаб чиқиш;
• ЯИЖга молиялаштириш учун тақдим этиладиган лойиҳавий таклифларни баҳолаш бўйича қўлланма ишлаб чиқиш;
• Иқлимий лойиҳалар миллий портфелига киритиш мақсадида ЯИЖ томонидан молиялаштириш учун янги лойиҳавий ғояларни аниқлаш;
• Миллий ваколатли органга бундан кейин ҳам кўмак кўрсатиш ҳамда Котибият фаолиятининг барқарорлиги ва самарадорлигини таъминлаш.

 

Шериклар

 

logo-unep height=

ЮНЕП – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф муҳит дастури - глобал экологик кун тартибини белгиловчи, БМТ тизими доирасида барқарор ривожланиш дастурининг экологик жиҳатдан изчил амалга оширилишига хизмат қилувчи экология масалалари бўйича жаҳонда етакчи, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича дунёда эътироф этилган нуфузли ташкилотдир.

logo-undp

БМТТД – БМТ Тараққиёт дастури дунёнинг 170 га яқин мамлакати ва ҳудудида қашшоқликни тугатиш ҳамда тенгсизлик ва мустасноликни қисқартиришга йўналтирилган. БМТТД мамлакатларга сиёсатни ишлаб чиқиш, лидерлик кўникмаларини ҳосил қилиш, ҳамкорлик имкониятларини яратиш, институционал салоҳиятни ошириш ва барқарор ривожланиш натижаларини мустаҳкамлашда кўмак кўрсатади.

logo-uzhymet

Ўзгидромет – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги гидрометеорология хизмати маркази, Ўзбекистон Республикасида гидрометорология соҳасидаги масалаларни ҳал этиш учун махсус ваколатли орган.

Ҳомий

logo-bmub

BMUB – Германиянинг Атроф муҳит, табиатни муҳофаза қилиш, бинолар ва ядровий хавфсизлик федерал министрлиги – 25 йилдан ортиқ вақт давомида аҳолини экологик заҳарли моддалардан ҳимоя қилиш ҳамда хом ашё захираларидан тўғри ва самарали фойдаланиш усулларини яратиш мақсадларида ишлаб келмоқда. BMUB иқлимий фаолият соҳасида анча натижаларга эришган ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга хизмат қилади, бу эса биологик хилма-хиллик ва атроф муҳит сақланишини таъминлайди.

БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси:

Ўзбекистон, 100029, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўчаси 4
Тел.: +998 71 1203450
Электрон почта: registry.uz@undp.org

Лойиҳа офиси:

Ўзбекистон, 100052, Тошкент ш., Осиё кўчаси 72
Тел.: +998 93 5015484
Электрон почта: ulugbek.dedabaev@undp.org

© 2019 - Ўзбекистонни Яшил Иқлим Жамғармаси ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш дастури. Муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган.