Slider

Аккредитация нима?

Аккредитация – ташкилотнинг молиявий воситаларни бошқариш қобилиятини баҳолаш ҳамда экологик ва ижтимоий ҳимоя бўйича ички чоралар мавжудлигини аниқлаш жараёни.

Аккредитация мақсади

Яшил иқлим жамғармаси кенг доирадаги ташкилотлар орқали лойиҳалар ва дастурларни молиялаштириш учун ишлайди. ЯИЖ ресурсларидан фойдаланиш учун ушбу ташкилотлар иқлим ўзгариши соҳасидаги лойиҳалар/дастурларни амалга ошириш мақсадида “аккредитация” жараёнидан ўтиши керак. Аккредитация қилинган ташкилотлар (АТ) лойиҳавий таклифлар ишлаб чиқиш ва тақдим этиш, лойиҳалар ва дастурларни бошқариш ва бажарилишини назорат қилиш каби қатор тадбирларни амалга оширишлари; тегишли имкониятлар доирасида қатор молиявий воситалар (грантлар, ссудалар, капитал ва кафолатлар)ни қўллашлари; хусусий сектор капиталини сафарбар қилишлари мумкин.

Қандай ташкилотлар ЯИЖда аккредитация қилиниши мумкин?

Аккредитация жараёнидан муваффақиятли ўтган ҳар қандай халқаро, минтақавий, миллий, субмиллий давлат ва хусусий сектор ташкилотлари ЯИЖда аккредитация қилиниши мумкин.

ЯИЖда аккредитациядан ўтишга қанча вақт кетади?

ЯИЖда аккредитациядан ўтиш - мураккаб жараён. Аккредитациядан ўтиш жараёни 1-2 йилни эгаллаши мумкин, бироқ мазкур жараённи якунлаш учун аккредитация ҳажми, кўлами ва хавф даражасига қараб ўртача 6-9 ой талаб этилади. Агар потенциал АТ тезлаштирилган кўриб чиқиш талабларига жавоб берса, аккредитация гуруҳи 3 ой давомида қарор қабул қилишга ҳаракат қилади. Глобал экологик жамғарма (ГЭЖ), Мослашиш жамғармаси (МЖ) ва Европа комиссиясининг Тараққиёт ва ҳамкорлик бўйича Бош директорати EuropeAid да аккредитация қилинган ташкилотлар учун аккредитация тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилади. Агар ташкилотлар ЯИЖ ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш дастури доирасида мурожаат қилсалар, у ҳолда аккредитация жараёни кўп вақт олиши мумкин.

Аккредитация жараёни

Аккредитация жараёни тузилмаси қуйида кўрсатилган уч босқичдан иборат.

 

Accreditation ru

1-босқич. Дастлабки аккредитация ва тўлиқликни текшириш

Потенциал АТ аккредитациядан ўтишга ариза бериш учун тегишли маълумотлар ва ҳужжатларни тўплаши керак. Бу процедура 5 босқичда амалга оширилади:

  • потенциал ташкилот ЯИЖ Котибияти орқали электрон аккредитация тизими (ЭАТ)да қайд ёзувини яратади. ЭАТ ташкилотга Котибият билан шу жумладан ресурслардан фойдаланишга тайёрлашда қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича бевосита мулоқот қилишга имкон беради (агар ташкилот ресурслардан фойдаланишга тайёрлашда қўллаб-қувватлаш юзасидан сўров билан мурожаат қилса);
  • ташкилот сўров йўллайди ва /ёки мамлакатнинг МВОдан аккредитация учун номзодлик тўғрисида билдиришнома олади;
  • ташкилот мамлакатнинг МВОдан аккредитация учун номзодлик тўғрисида билдиришнома олганидан кейин ЭАТ орқали аккредитация учун тўлдирилган ариза, шу жумладан институционал сиёсат тўғрисида зарур йўлловчи ҳужжат ва амалга ошириш гувоҳномасини бериши мумкин;
  • ташкилот тегишли аккредитация бадалларини тўлайди;
  • ЯИЖ Котибияти ташкилот томонидан тақдим этилган ЯИЖ аккредитация талабларига тегишли ташкилот сиёсати, стандартлар ва қўлланмалар бўйича ҳужжатлар ва материаллар тўлиқлигини текширади ва институционал баҳолайди.

Ташкилот барча ҳужжатлаштирилган материалларни тақдим этганидан кейин, тўлиқлик ва баҳолашни институционал текшириш якунлангач, аккредитация учун ариза 2-босқичга ўтади: аккредитация таҳлили ўтказилади ва Кенгаш қарор чиқаради. Маълумот етарлича ва тўлиқ бўлмаган, тушунарсиз бўлган ҳолатларда ЯИЖ қўшимча маълумотлар талаб қилиши мумкин.

Аккредитация бадаллари сўралаётган аккредитация кўлами ва ҳажмига қараб ўзгаради. Камроқ ривожланган мамлакатлар ёки кичик орол давлатлари альянси ташкилотларидан микро ва кичик лойиҳаларга тегишли базавий аккредитация учун ҳеч қандай бадал талаб этилмайди; бошқа ривожланаётган мамлакатларнинг ташкилотлари 1000 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда бадал тўлайдилар. Базавий аккредитация учун бадал миқдори микромолиялаштиришда 1000 АҚШ долларидан кенг кўламли молиялаштириш учун 25000 АҚШ долларигача ўзгариши мумкин. Ташкилот аккредитация олишни хоҳлаган ҳар бир ихтисослашган фидуциар тамойил учун шунингдек аккредитация кўламига қараб ўзгариб турадиган қўшимча йиғимлар талаб этилади. Бу бадаллар Кенгаш томонидан аккредитация учун берилган ариза тасдиқлангунча тўланиши керак, ва, масалан, Котибият ёки аккредитация гуруҳи аризани икки мартадан ортиқ кўриб чиқадиган бўлса, бошқа бадаллар қўлланиши мумкин.


2-босқич. Аккредитация таҳлили ва ЯИЖ Кенгаши қарори

ЯИЖнинг Мустақил аккредитация гуруҳи аккредитация учун тақдим этилган ариза ва тасдиқловчи ҳужжатларни кўриб чиқади. Кенгаш Мустақил аккредитация гуруҳи тавсиялари ва Кенгашнинг ҳар бир аъзосининг ўз баҳосига асосланиб якуний қарор қабул қилади. Бу жараён икки босқичдан иборат:

  • Аккредитация гуруҳи томонидан аризани кўриб чиқилиши: Аккредитация гуруҳи аризани унинг базавий фидуциар тамойиллар, ихтисослаштирилган фидуциар тамойиллар, экологик ва ижтимоий кафолатлар ҳамда ЯИЖ гендер сиёсатига мувофиқлигини баҳолаш учун кўриб чиқади. Аккредитация гуруҳи манзилли ёндашув доирасида аризачи намойиш этаётган салоҳиятни ЯИЖ маблағларидан фойдаланиб амалга ошириш режалаштирилаётган фаолият билан, шунингдек ташкилотнинг аввалги амалий тажрибаси билан таққослайди. Ниҳоят, Гуруҳ Кенгашга ташкилот аккредитацияси имкониятлари, шунингдек аккредитация тури ва кўлами кўрсатилган тавсияномани тақдим этади. Гуруҳ шунингдек, Кенгашга дастлаб сўралгандан кўлами/хавфи кичик бўлган молиявий, экологик ва ижтимоий фаолият учун аризачини аккредитациядан ўтказишни тавсия қилади.
  • Аккредитация учун ариза бўйича Кенгаш қарори: Аккредитация гуруҳи тавсияларидан келиб чиқиб, ЯИЖ Кенгаши аккредитация учун ариза бўйича якуний қарор қабул қилади. Тўртта потенциал натижа мавжуд: 1. Аккредитациянинг сўзсиз тасдиқланиши. 2. Аккредитация ҳуқуқини олиш учун ташкилот томонидан бажарилиши керак бўлган қатор шартлар билан шартли тасдиқлаш. 3. Аккредитация жараёнининг биринчи босқичига қайтариб аниқланган бўшлиқларни ҳисобга олган ҳолда аризачининг салоҳиятини оширишга кейинга кўмаклашиш. Бундай ҳолатда ариза Аккредитация гуруҳи томонидан кўриб чиқилгандан кейин қайта кўриб чиқилади. 4. Бутунлай рад этиш.

ЯИЖ Кенгаши унинг йиғилишларида Котибият ва Аккредитация гуруҳи томонидан тавсия этилган аккредитация учун аризаларни кўриб чиқади. Шу муносабат билан аризалар иложи борича тезроқ ва Кенгашнинг тегишли йиғилишидан камида бир ой олдин топширилиши керак. ЯИЖ Кенгаши томонидан аккредитация тасдиқлангандан кейин аризачи 3-босқич: аккредитациядан кейинги таҳлил ва ҳуқуқий битимларга ўтади.

З-босқич. Аккредитациядан кейинги таҳлил ва ҳуқуқий битимлар

Кенгаш томонидан аккредитация тасдиқлангандан кейин потенциал ташкилот Жамғарма билан юридик битимлар тузади. Бунга қуйидагилар киради:

  • АТ бадаллари тасдиқланади ва рўйхатга олинади;
  • АТ юридик битимларни расмийлаштиради ва ЯИЖ билан Аккредитация тўғрисида Бош битим (АББ)ни имзолайди. Ҳуқуқий битимлар ва аккредитация тўғрисида шартнома АТнинг роли ва шартлар таърифланган ҳолда АББда баён этилган. Ушбу битим шаблон ҳуқуқий шаклга амал қилмасдан турли ташкилотлар ва уларнинг аккредитация турлари ўртасидаги фарқни эътиборга олувчи манзилли ёндашувни акс эттиради.

АББда:

  • ЯИЖ маблағлари ажратилишидан олдин АТ амал қилиши керак бўлган шартлар;
  • АТ томонидан ЯИЖ сиёсати ва стандартларига амал қилиниши билан боғлиқ ва АББнинг бекор қилинишига олиб келадиган қоидалар;
  • АТ ЯИЖ маблағларидан фойдаланиб амалга ошириши мумкин бўлган лойиҳа/дастурларнинг экологик ва ижтимоий хавфлари тоифаси ҳамда молиявий кўлами кўрсатилади.

АТ талабларга риоя қилаётганини намойиш қилиш учун етарлича тажриба орттириши билан истаган вақтда ўз аккредитацияси мақомини кўтариши мумкин. Ўз мақомини кўтарган ташкилотлар янги таклиф этилаётган аккредитация стандартлари бўйича маблағлардан фойдаланишга тайёрланишга кўмак кўрсатиш учун баҳолаш мақсадида 1-босқичдан бошлашни хоҳламаса, бир йўла аккредитация жараёнининг 2-босқичига ўтади. АТ ўз мақомини сақлаб туриш учун ҳар беш йилда қайта ариза бериши керак.


Формулярлар ва анкеталар

Қуйида ЯИЖда аккредитациядан ўтиш учун зарур бўлган формулярлар келтирилган.

БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси:

Ўзбекистон, 100029, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўчаси 4
Тел.: +998 71 1203450
Электрон почта: registry.uz@undp.org

Лойиҳа офиси:

Ўзбекистон, 100052, Тошкент ш., Осиё кўчаси 72
Тел.: +998 93 5015484
Электрон почта: ulugbek.dedabaev@undp.org

© 2019 - Ўзбекистонни Яшил Иқлим Жамғармаси ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш дастури. Муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган.