banner uz

ЯИЖ ва лойиҳа тўғрисида кўп сўраладиган саволлар.

Яшил иқлим жамғармаси нима?

Яшил иқлим жамғармаси (ёки ЯИЖ) жаҳондаги энг йирик иқлимий жамғарма ҳисобланади. Унинг дастлабки капитализацияси 2014 йилда 10.3 миллиард АҚШ долларидан ортиқни ташкил қилди. 2020 йилдан бошлаб умумий молиялаштириш 100 миллиард АҚШ доллари атрофида бўлади. У шунингдек Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Доиравий Конвенцияси (БМТ ИЎДК) доирасида ташкил этилган молиявий механизмдир.

У Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Доиравий Конвенцияси томонларининг 2010 йил Канкун шаҳрида 194 мамлакат ҳукумати иштирокида ўн олтинчи конференциясида ташкил этилган.

Яшил иқлим жамғармасининг мақсади нима?

ЯИЖнинг мақсади ривожланаётган мамлакатларда атмосферага парник газлар чиқарилишини қисқартиришга кўмаклашиш, шунингдек заиф жамоаларнинг иқлим ўзгаришининг муқаррар оқибатларига мослашиш жараёнида ёрдам беришдан иборат.

Яшил иқлим жамғармаси бош офиси қаерда жойлашган?

Бош офис Жанубий Кореянинг Сонгдо шаҳрида жойлашган.

Яшил иқлим жамғармасининг қандай асосий органлари бор ва уларнинг функциялари нимадан иборат?

ЯИЖнинг асосий органлари – бу котибият ва Кенгаш. Котибият тўлиқ мустақил бўлиб, Жамғарманинг кундалик фаолияти амалга оширилиши учун жавоб беради. У ЯИЖ Кенгашига хизмат қилади ва ҳисобот беради. Кенгаш ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлардан тенг равишда 24 аъзодан иборат, жамғармага раҳбарлик қилади ва назорат учун масъулдир. Кенгаш мустақил бўлиб, Конвенциянинг Томонлар Конференциясига амал қилади. Кенгаш бир йилда 3 марта йиғилиш ўтказади.

Миллий ваколатли орган нима?

Миллий ваколатли орган (МВО) ёки мурожаат учун шахс ҳукуматнинг ЯИЖ билан ўзаро ҳаракатларини амалга оширади. МВО жамғарма билан ўзаро ҳаракатлар ваколатига эга мувофиқлаштирувчи муассасадир. МВО ишчи дастурлар ишлаб чиқади ва лойиҳавий таклифларни назорат қилади. Ўзбекистонда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази МВО ҳисобланади.

Миллий ваколатли органнинг роли қандай?

Миллий ваколатли орган:

• мамлакат устуворликлари амалга оширилиши устидан стратегик назорат;
• миллий манфаатдор томонларни чақириш;
• миллий ташкилотнинг ЯИЖда аккредитация қилиниши учун номзодлик хатини тақдим этиш;
• лойиҳалар ва дастурлар бўйича эътироз йўқлиги тўғрисида билдиришнома тақдим этиш;
• ЯИЖ ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш дастурини тасдиқлаш учун жавоб беради.

Аккредитация қилинган ташкилот нима?

Аккредитация қилинган ташкилот (АТ) – бу ЯИЖда аккредитация жараёнидан ўтган ташкилотдир. Аккредитация қилинган ташкилот лойиҳаларни умумий бошқариш масалаларида ЯИЖ Кенгашига бевосита ҳисобот беради, шунингдек, лойиҳа фаолияти билан боғлиқ молиялаштириш, мониторинг, ҳисобдорлик каби жиҳатлар учун бевосита жавобгар. АТ шунингдек лойиҳани мустақил амалга ошириши мумкин.

Яшил иқлим жамғармасида аккредитация қилинган қандай ташкилот турлари мавжуд?

• Маблағлардан бевосита фойдаланадиган аккредитация қилинган ташкилот (ёки миллий аккредитация қилинган ташкилот). У субмиллий ёки миллий ташкилот бўлиши мумкин (масалан, миллий вазирликлар, давлат муассасалари, миллий ривожланиш банклари, миллий иқлим жамғармалари, тижорат банклари ва ҳ.к.).
• Маблағлардан кўп томонлама фойдаланадиган аккредитация қилинган ташкилот (ёки халқаро аккредитация қилинган ташкилот). У икки томонлама, кўп томонлама ёки минтақавий ташкилот бўлиши мумкин (масалан, GIZ, кўп томонлама ва минтақавий ривожланиш банклари, БМТ агентликлари, ҳукуматлараро ташкилотлар ва ҳ.к.).

Аккредитация қилинган ташкилот функциялари нималардан иборат?

Аккредитация қилинган ташкилотлар:

• Лойиҳа ва дастурларни молиялаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тақдим этиш;
• Лойиҳа ва дастурларни бошқариш ва амалга оширилиши устидан назорат;
• Турли молиявий воситаларни ривожлантириш ва бошқариш;
• ЯИЖ билан биргаликда молиялаштириш учун хусусий сектор капитали ва/ёки ўз маблағларини сафарбар қилиш учун масъулдир.

Аризачи ташкилот нима?

Ижрочи ташкилот ёки аризачи АТ назорати остида ЯИЖ томонидан қўллаб-қувватланган лойиҳаларнинг амалга оширилиши учун жавоб беради. Аризачи ташкилот:

• АТ орқали лойиҳа ва дастурларни молиялаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тақдим этиш;
• Молиялаштириш бўйича таклифларни амалга ошириш учун масъулдир.
Аризачи ташкилот учун ЯИЖда аккредитациядан ўтиш талаб этилмайди, у АТ умумий бошқаруви ва назорати остида ишлайди.

ЯИЖ таъсирининг 8 стратегик йўналишлари

а) Қуйидагиларни амалга ошириш натижасида атмосферага чиқариладиган парник газларни қисқартириш ёки олдини олиш ҳисобига иқлим ўзгаришини олдини олиш (юмшатиш):

• Энергиядан фойдаланиш ва энергия ишлаб чиқариш;
• Ис гази ташланмалари кичик бўлган транспортни жорий қилиш;
• Энергия тежамкор бинолар, шаҳарлар, саноат корхоналари қуриш ва энергия тежайдиган асбоб-ускуна ва қурилмалар яратиш;
• Ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш.

б) Барқарорлигини ошириш орқали иқлим ўзгаришига мослашиш:

• Энг заиф инсонлар ва жамоалар;
• Саломатлик ва фаровонлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ва хавфсиз сув таъминоти;
• Инфратузилма ва антропоген муҳит;
• Экотизимлар ва экотизим хизматлари.

ЯИЖ инвестиция мезонлари

1. Таъсир кўрсатиш салоҳияти  дастур / лойиҳанинг Жамғарма фаолияти соҳалари ва мақсадларига эришишдаги салоҳияти.
2 Парадигманинг силжиш салоҳияти  таклиф этилаётган фаолиятнинг мазкур лойиҳанинг бир марталик лойиҳавий ёки дастурий инвестициялар доирасидан чиқувчи таъсир даражаси.
3. Барқарор ривожланиш салоҳияти  янада кенгроқ фойда ва устуворликлар, шу жумладан, экологик, ижтимоий, иқтисодий фойда.
4. Олувчининг эҳтиёжлари  бенефициар мамлакат ва мақсадли гуруҳ аҳолисининг молиявий эҳтиёжи.
5. Мамлакатнинг жалб этилганлиги  бенефициар мамлакатнинг лойиҳани ёки молиялаштириш дастурини амалга оширишда иштирок этиши ва бундаги салоҳияти.
6. Самарадорлик ва натижадорлик  лойиҳа / дастурнинг иқтисодий ва молиявий самарадорлиги ҳамда натижадорлиги.

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистонда ЯИЖ тақдимоти

10years

@GCF_News Tweets