banner uz

  • Что такое Программа подготовки к доступу к ресурсам Зеленого климатического фонда?
    Что такое Программа подготовки к доступу к ресурсам Зеленого климатического фонда?

    Программа подготовки к доступу к ресурсам Зеленого климатического фонда напрямую сотрудничает с Зеленым Климатическим Фондом (ЗКФ) для обеспечения координированной поддержки готовности развивающимся странам. Программа наращивает институциональный потенциал национальных организаций для доступа к ресурсам ЗКФ, c фокусом прямого доступа для климатического финансирования.

БМТТД, БМТ Атроф муҳит дастури ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет)нинг “Ўзбекистонни ЯИЖ ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш дастури” лойиҳаси доирасида 2018 йил 29 июль-3 август кунлари Ўзгидрометда иқтисодий таҳлил бўйича халқаро эксперт Абидое Бабатюнде ва лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича халқаро эксперт Сэм Жонстон миссияси бўлиб ўтди.

Яшил иқлим жамғармаси Баҳрайн Қироллигининг Манама шаҳрида 2018 йилнинг 17-20 октябр кунлари ўтказиладиган Кенгашнинг йигирма биринчи йиғилиши муддатини қайта кўриб чиқди. Жадвалда Кенгашнинг 24 аъзоси ЯИЖда аккредитация қилинган ташкилотлар томонидан тақдим этилган лойиҳавий таклифларни молиялаштириш бўйича қарор қабул қиладиган Кенгаш йиғилишига тайёргарлик кўришга тегишли асосий саналар белгиланган.

2018 йил 11-12 июл кунлари Навоий ва Бухоро шаҳарларида Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ва БМТ Атроф муҳит дастурининг “Ўзбекистонни Яшил иқлим жамғармаси ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш дастури” қўшма лойиҳаси ахборот семинарлари якуний туркумини ўтказди.

2018 йил 4 июлда Кореянинг Сонгдо шаҳрида Леннарт Боге (Швеция) раислигида ўтказилган Яшил иқлим жамғармаси Кенгашининг тўрт кун давом этган 20-йиғилиши якунланди.

2018 йил 14 июнда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказида Идоралараро ишчи гуруҳнинг IV йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда ЯИЖ тақдимоти

10years

@GCF_News Tweets