Slider

БМТТД, БМТ Атроф муҳит дастури ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет)нинг “Ўзбекистонни ЯИЖ ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш дастури” лойиҳаси доирасида 2018 йил 29 июль-3 август кунлари Ўзгидрометда иқтисодий таҳлил бўйича халқаро эксперт Абидое Бабатюнде ва лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича халқаро эксперт Сэм Жонстон миссияси бўлиб ўтди.

Миссияни ўтказишдан мақсад – иқлимий заифликни баҳолаш, шунингдек, ФВВ ва Ўзгидромет фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиб эрта огоҳлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича ФВВ ва Ўзгидрометнинг қўшма лойиҳавий таклифини тайёрлашга кўмаклашишдан иборат. Миссия мавзусидан келиб чиқиб, экспертлар ФВВ, Ўзгидромет, Давлат статистика қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, Давергеодезкадастр мутахассислари билан учрашдилар. Миллий ташкилотлар вакиллари миссия дастурини ўрганиб, метеорологик ва агрометеорологик прогнозлар тайёрлаш, мавжуд техник институционал салоҳият, янги технологиялар қўллаш ва тизимни автоматлаштириш ҳисобига прогнозлар сифатини яхшилаш, маълумот алмашиш ва прогнозлаш тизимини яхшилаш учун қандай қарор қабул қилиш зарурлиги масалаларини муҳокама қилдилар.

Сайёр учрашувлар давомида экспертлар ва миллий шериклар томонидан гидрометеорологик ва иқлимий мониторингни яхшилаш, хавфни баҳолашни моделлаштиришни яхшилаш, эрта огоҳлантириш ва прогнозлаш тизимларини мустаҳкамлаш, иқлимий хизмат кўрсатишда маълумотлар билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди. Ундан ташқари, миссия якунида ж-б Бабатюнде Абидое ва ж-б Сэм Жонстон Пскент туманидаги “Наладчик” дала ҳовли посёлкасини бориб кўрдилар ва у ерда бўлиб ўтган тошқин оқибатларининг ҳозирги ҳолати билан танишдилар.

Учрашув якунлари бўйича ФВВ ва Ўзгидрометнинг қўшма лойиҳавий таклифи бўйича халқаро экспертлар томонидан концепция ишлаб чиқилиши ва амалга оширилаётган ишларнинг иқтисодий таҳлилини ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати

БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси:

Ўзбекистон, 100029, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўчаси 4
Тел.: +998 71 1203450
Электрон почта: registry.uz@undp.org

Лойиҳа офиси:

Ўзбекистон, 100052, Тошкент ш., Осиё кўчаси 72
Тел.: +998 93 5015484
Электрон почта: ulugbek.dedabaev@undp.org

© 2019 - Ўзбекистонни Яшил Иқлим Жамғармаси ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш дастури. Муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган.