banner uz

  • Что такое Программа подготовки к доступу к ресурсам Зеленого климатического фонда?
    Что такое Программа подготовки к доступу к ресурсам Зеленого климатического фонда?

    Программа подготовки к доступу к ресурсам Зеленого климатического фонда напрямую сотрудничает с Зеленым Климатическим Фондом (ЗКФ) для обеспечения координированной поддержки готовности развивающимся странам. Программа наращивает институциональный потенциал национальных организаций для доступа к ресурсам ЗКФ, c фокусом прямого доступа для климатического финансирования.

2018 йил 29 май 1 июн куни Корея Республикасининг Сонгдо шаҳрида ўтказилган семинарда Яшил иқлим жамғармаси глобал иқлимий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бевосита фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича ўз мамлакат ёндашувини мустаҳкамлади.

Тўрт кун давомида дунёнинг турли чеккаларидан келган юзга яқин иштирокчи Яшил иқлим жамғармасининг Сонгдо шаҳрида жойлашган бош қароргоҳида Жамғарманинг иши тўғрисида кўпроқ маълумотга эга бўлиш, мамлакатларнинг иқлимий молиялаштиришга бўлган муайян эҳтиёжларини ифодалаш мақсадларида учрашди.

ЯИЖ маблағларидан бевосита фойдаланиш ҳуқуқига эга ташкилотлар аккредитация қилинган ташкилотларнинг алоҳида тури бўлиб, улар ЯИЖ томонидан маъқулланган иқлимий лойиҳаларни таклиф қилиш ва амалга ошириш учун таклиф этилади. Бевосита фойдаланиш ҳуқуқига эга ташкилотлар мамлакатларга йўналтирилган ёндашув бўйича ЯИЖ шартларини шакллантиради, чунки улар ривожланаётган мамлакатларнинг миллий ҳукуматлари томонидан тайинланган минтақавий, миллий ва субмиллий муассасалардан иборат. Бўлиб ўтган ахборот кунларининг умумий мақсади бевосита фойдаланиш ҳуқуқига эга ташкилотларга ЯИЖ томонидан қўллаб-қувватланадиган кам углеродли ва иқлимий барқарор ривожланишни рағбатлантирувчи лойиҳаларни ишлаб чиқишга ёрдам беришдан иборат бўлди.

ЯИЖ ижрочи директори ўринбосари Хавьер Мансанарес ишчи йиғилишни очар экан Жамғарма томонидан бевосита фойдаланиш ҳуқуқига эга ташкилотларнинг жалб қилиниши муҳимлигини айтиб, ўтган йилдан аккредитация қилинган барча ташкилотларнинг 80%и бевосита фойдаланиш ҳуқуқига эга эканини таъкидлади. Бу аккредитация қилинган 59 ташкилотнинг ярмидан кўпроғи бевосита фойдаланиш ҳуқуқига эга эканини билдиради. Бундай ташкилотлар асосий ҳисобланади, ва ж-б Мансанарес семинар иштирокчиларига айтганидек: “Иқлимий ҳаракатлар глобал мақсадга эга, ва биз иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш ҳаракатлари авваламбор локал миқёсда амалга оширилаётганини тан оламиз. Сиз маҳаллий хусусиятларни яхши билишингиз ва иқлимий молиялаштириш шаклини аниқлашингиз мумкинлиги равшан. ЯИЖ бунга кўпроқ эҳтиёж сезадиганларга афзалликлар беради”.

Семинар иқлим ўзгаришини аниқ асослаш заруриятига алоҳида эътибор қаратиб ариза бериш босқичлари батафсил баён этилган кўпгина кичик сессиялардан ташкил топди. Шунингдек, таклиф этилаётган лойиҳалар илмий тадқиқотлар билан тасдиқланиши, иқлимий таъсирга кўпроқ мойил бўлган минтақалар манфаатларини ифодалаши зарурлиги таъкидланди. Семинар иштирокчиларида “парадигманинг силжиши” алоҳида қизиқиш уйғотди: ЯИЖ иқлим ўзгаришини юмшатиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича лойиҳаларни ўзгартириш лаёқатини қандай аниқлайди? ЯИЖ экспертлари жамғарма иқлимий лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги ва муҳимлигини тушунишни ошириш учун турли молиялаштириш каналлари тақдим этаётганини қайд этдилар. Бундай кўмак мамлакатлар томонидан тайинланган ҳамда ЯИЖ ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш дастури ва Лойиҳавий таклифларни тайёрлашни қўллаб-қувватлаш жамғармаси доирасида танланган ташкилотларга кўрсатилади.

Бугунги кунга келиб бевосита фойдаланиш ҳуқуқига эга 29 ташкилот ЯИЖ томонидан қўллаб-қувватланди. Шу билан бирга ўтган йилнинг май ойида ЯИЖнинг бевосита фойдаланиш бўйича биринчи семинарида тақдим этилган Лойиҳавий таклифларни тайёрлашни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг еттита лойиҳавий таклифи грантлар олди.

ЯИЖнинг соддалаштирилган тасдиқлаш жараёни ва бевосита фойдаланишнинг кенгайтирилган ташаббуслари ҳам катта қизиқиш уйғотди ва қизғин баҳсларга сабаб бўлди. Молиявий қўллаб-қувватлашнинг айни шу шакли бевосита фойдаланиш ҳуқуқига эга ташкилотлар учун махсус ишлаб чиқилган. Кўпчилик семинар иштирокчилари давлат сектори аввалгидек муҳим иқлимий молиялаштириш манбаи бўлиб қолаётган бўлсада, хусусий сектор ривожланаётган мамлакатларнинг иқлимий ҳаракатларига янада кўпроқ жалб қилиниши зарурлигини тан олдилар.

ЯИЖ хусусий сектори жамғармаси директори Аяан Адам иқлимий молиялаштириш танқислигини таъкидлаб, 2020 йилга 100 млрд. АҚШ долларига эришиш бўйича глобал мақсадиқлим ўзгариши натижасида талаб этиладиган молиялаштиришга бўлган эҳтиёжни қондирмаслигини айтди. Бевосита фойдаланиш ҳуқуқига эга ташкилотларнинг ўзаро маълумот алмашиши таклифи маблағлардан бевосита фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича семинарнинг асосий афзалликларидан бири бўлди.

Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ районларини ривожлантириш миллий банки (NABARD) иштирокчиларда қизиқиш уйғотди, чунки банк Қишлоқ хўжалиги секторидаги сиёсат бўлимининг Бош бошқарувчиси ж-б Шанкар А. Панденинг сўзларига кўра мамлакатда биринчи бевосита фойдаланиш ҳуқуқига эга ЯИЖда аккредитация қилинган ташкилотдир. “Ҳозирги вақтда ЯИЖда аккредитациядан ўтиш учун ариза берган ташкилотлардан қатнашчиларбиз буни қандай амалга оширганимиз билан қизиқишмоқда,  деди ж-б Панде. – Асосий маслаҳатим шуки, ташкилотлар иқлим бўйича эксперт билимларга эга бўлиш мақсадида ўз гуруҳлари чегарасидан чиқишлари зарур. Шунингдек, ўз мамлакатларида иқлим ўзгаришлари муаммолари тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлган миллий ҳукуматлар билан ишлаш ҳам жуда муҳим”.

NABARD 2015 йилнинг июлида бевосита фойдаланиш ҳуқуқини олган ташкилот бўлди. Ҳозирги вақтда ЯИЖ томонидан тасдиқланган иккита лойиҳага эга. Улардан бири шарқий-ҳинд Орисса штатидаги қабилавий туманлар иқлимий барқарорлигини оширишга, иккинчи иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича лойиҳа эса хусусий секторнинг қуёш энергиясига инвестициялар киритиш имкониятларидан фойдаланишга қаратилган.

Иқлимий доирада фаолият юритаётган шахсларнинг шахсий контактларини олиш семинарнинг фойдали томонларидан бири бўлди. Ташкилотлар ўртасида тўғридан-тўғри иқлимий ҳаракатлар Онлайн-платформаси орқали фикр алмашишга кўмаклашиш масаласи қизғин мунозараларга сабаб бўлди.

ЯИЖ ходимлари мамлакат ва ҳамжамиятлар миқёсида молиялаштириш соҳасидаги мақсадга йўналтирилган ёрдамни кафолатлайдиган доимий режалаштириш таъминланиши мақсадида бевосита фойдаланиш ҳуқуқи ва имкониятларини кенгайтириш бўйича семинар натижаларини ўрганиб чиқишга қарор қилдилар.

Манба: Яшил иқлим жамғармасининг расмий веб-сайти

Ўзбекистонда ЯИЖ тақдимоти

10years

@GCF_News Tweets