banner uz

  • Что такое Программа подготовки к доступу к ресурсам Зеленого климатического фонда?
    Что такое Программа подготовки к доступу к ресурсам Зеленого климатического фонда?

    Программа подготовки к доступу к ресурсам Зеленого климатического фонда напрямую сотрудничает с Зеленым Климатическим Фондом (ЗКФ) для обеспечения координированной поддержки готовности развивающимся странам. Программа наращивает институциональный потенциал национальных организаций для доступа к ресурсам ЗКФ, c фокусом прямого доступа для климатического финансирования.

2018 йил 14 июнда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказида Идоралараро ишчи гуруҳнинг IV йиғилиши бўлиб ўтди.

Яшил иқлим жамғармасига бериш учун келиб тушган лойиҳавий аризаларни танлаш бўйича навбатдаги ишчи йиғилиш БМТТД, ЮНЕП ва Ўзгидрометнинг “Ўзбекистонни Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ) ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш дастури” қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Йиғилишда Ўзгидромет бош директори биринчи ўринбосари Бахриддин Нишонов, республика вазирлик ва идоралари вакилларидан иборат Идоралараро ишчи гуруҳ аъзолари, аризачи ташкилотлар вакиллари - Қуёш энергияси халқаро институти, ФА “Физика-Қуёш” институтидан Нилуфар Авезова, “Экологик тоза Фарғона учун” Ассоциациясидан Иброҳимжон Домулажонов, Ўзбекистон Республикаси Муқобил ёқилғи ва энергия турлари корхоналари ассоциациясидан Зафар Соипов иштирок этди.

Идоралараро ишчи гуруҳ йиғилиши кун тартибида ЯИЖ грант маблағларини олишга бериладиган лойиҳавий аризаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди. Уларнинг орасида:

1. “Қуёш технологияларини жорий этиб Ўзбекистон Республикаси иссиқлик таъминоти секторини реконструкция ва модернизация қилиш” лойиҳаси қуёш сув иситиш коллекторларини жорий қилиб энергия тежамкорлигини ошириш, мазкур сектор эҳтиёжлари учун бирламчи ёқилғи-энергетика ресурслари сарфи ҳажмини камайтириш мақсадида мамлакат иссиқлик таъминоти тизимларини капитал реконструкция ва модернизация қилишга кенг кўламли инвестицияларни рағбатлантириш ғоясини тўлиқ амалга оширишни режалаштирмоқда.

2. “Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш-утилизация қилишнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш билан уларни ўрганиш ва тадқиқ этиш” лойиҳаси Фарғона вилоятининг инфратузилмаси ва урбанизациялашган муҳитни такомиллаштириш учун чиқиндиларсиз ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳисобига иқлим ўзгаришига мослашишни мақсад қилган.

3. “Қишлоқ хўжалигида биогаз қурилмалари қурилиши ҳисобига атмосферага парник газлар эмиссиясини камайтириш” лойиҳаси Тошкент вилоятида органик қишлоқ хўжалик чиқиндиларини қайта ишлашнинг самарали биогаз технологияларини жорий қилиш ҳисобига атмосферага ифлослантирувчи моддалар ва парник газлар чиқарилишини камайтириш, электр ва иссиқлик энергияси, органик ўғитлар ва озуқа қўшимчалари ишлаб чиқаришга қаратилган.
Ишлаб чиқилаётган лойиҳалар иқлим ўзгаришини олдини олиш ва унга мослашиш борасидаги мамлакат миллий стратегияси ва устуворликларига, шунингдек Яшил иқлим жамғармаси инвестиция мезонларига мувофиқлиги таъкидланди.

Идоралараро ишчи гуруҳ йиғилиши конструктив иш муҳитида ўтди, лойиҳавий аризаларни қайта ишлаш юзасидан қарор қабул қилишни Миллий ваколатли орган Котибияти билан ҳамкорликда мустақил экспертларни жалб қилган ҳолда ишчи тартибда кўриб чиқиш тавсия этилди.

Ўзбекистонда ЯИЖ тақдимоти

10years

@GCF_News Tweets