banner uz

  • Что такое Программа подготовки к доступу к ресурсам Зеленого климатического фонда?
    Что такое Программа подготовки к доступу к ресурсам Зеленого климатического фонда?

    Программа подготовки к доступу к ресурсам Зеленого климатического фонда напрямую сотрудничает с Зеленым Климатическим Фондом (ЗКФ) для обеспечения координированной поддержки готовности развивающимся странам. Программа наращивает институциональный потенциал национальных организаций для доступа к ресурсам ЗКФ, c фокусом прямого доступа для климатического финансирования.

2018 йил 4 июлда Кореянинг Сонгдо шаҳрида Леннарт Боге (Швеция) раислигида ўтказилган Яшил иқлим жамғармаси Кенгашининг тўрт кун давом этган 20-йиғилиши якунланди.

Учрашув давомида тақдим этилган лойиҳавий таклифлар бўйича ҳужжатлар кўриб чиқилди. Уларнинг орасида қиймати 43,4 млн. АҚШ доллари бўлган “Ҳиндистоннинг қирғоқолди ҳудудларида иқлим барқарорлигини ошириш” (Ҳиндистон), қиймати 8,6 млн. АҚШ доллари бўлган “Қирғизистон Республикасида озиқ-овқат етишмовчилиги шароитларида аҳолининг ижтимоий заиф гуруҳлари учун иқлимий хизмат кўрсатиш ва ҳаёт таъминотини диверсификациялаш орқали имкониятларни кенгайтириш” (Қирғизистон), қиймати 10 млн. АҚШ доллари бўлган “Энергия тежамкор истеъмол бўйича кредитлаш дастури” (Монголия), қиймати 29,9 млн. АҚШ доллари бўлган “Қайта тикланадиган энергия бўйича Тинч океани инвестиция дастури доирасидаги Тонгада қайта тикланадиган энергия бўйича лойиҳа” (Тонга) бор.

ЯИЖ Кенгаши ўн битта лойиҳавий таклифни тасдиқлаш ва худди шунча янги шерик ташкилотларни аккредитация қилиш бўйича келишувга келмагани туфайли таклифларни молиялаштиришни ЯИЖ Кенгашининг 2018 йилнинг 17-20 октябрь кунлари Баҳрайн Қироллигининг Манама шаҳрида бўлиб ўтадиган 21-йиғилишида кўриб чиқишга қарор қилинди.

Учрашув якунида йиғилиш иштирокчиларига ЯИЖ ижрочи директори ж-б Говард Бамси ўз лавозимини тарк этгани ва ҳозирда ЯИЖ Бошқаруви янги ижрочи директорни тайинлаш жараёнини бошлагани маълум қилинди. ЯИЖ ижрочи директори ўринбосари ж-б Хавьер Мансанарес янги расмий шахс тайинлангунча ижрочи директор вазифасини вақтинча бажариб туради.

Ўзбекистонда ЯИЖ тақдимоти

10years

@GCF_News Tweets