banner uz

  • Что такое Программа подготовки к доступу к ресурсам Зеленого климатического фонда?
    Что такое Программа подготовки к доступу к ресурсам Зеленого климатического фонда?

    Программа подготовки к доступу к ресурсам Зеленого климатического фонда напрямую сотрудничает с Зеленым Климатическим Фондом (ЗКФ) для обеспечения координированной поддержки готовности развивающимся странам. Программа наращивает институциональный потенциал национальных организаций для доступа к ресурсам ЗКФ, c фокусом прямого доступа для климатического финансирования.

2018 йил 11-12 июл кунлари Навоий ва Бухоро шаҳарларида Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ва БМТ Атроф муҳит дастурининг “Ўзбекистонни Яшил иқлим жамғармаси ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш дастури” қўшма лойиҳаси ахборот семинарлари якуний туркумини ўтказди.

Бухоро ва Навоий вилояти ҳокимиятлари ва Ўзгидрометнинг ҳудудий бошқармалари кўмагида семинарлар юқори даражада ўтказилди. Тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар экспертлари, тижорат ва давлат банклари мутахассислари ҳамда кичик ва ўрта тадбиркорлик вакиллари қатнашди. Иштирокчилар Ўзбекистоннинг қурғоқчил минтақаларида иқлимий барқарор иқтисодий ҳаёт фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, ўрмон хўжалигини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигини оптимизациялаш ҳисобига Навоий ва Бухоро вилоятлари табиий-иқлимий шароитларини яхшилашга қаратилган, асосийси –иқлимий хавфларни камайтириш ва бутун минтақада иқлим ўзгаришига мослашишни назарда тутувчи лойиҳаларнинг Яшил иқлим жамғармаси томонидан молиялаштирилиши имкониятлари билан қизиқдилар.

Ахборот семинарининг мақсади – миллий ташкилотларнинг иқлимий молиялаштириш, Яшил иқлим жамғармаси фаолияти ва талаблари, мамлакатда амалга оширилаётган “Ўзбекистонни Яшил иқлим жамғармаси ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш дастури” мақсад ва вазифалари тўғрисидаги хабардорлигини ошириш, шунингдек ЯИЖга лойиҳавий таклифлар бериш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш масалаларини кўриб чиқишдан иборат бўлди.

Тадбирда Яшил иқлим жамғaрмаси маблағларидан тўғридан-тўғри фойдаланиш; иқлим ўзгаришини олдини олиш ва унинг оқибатларига мослашишга йўналтирилган лойиҳавий таклифлар тайёрлаш ва амалга ошириш; Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари ҳар томонлама муҳокама этилди.

“Ўзбекистоннинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегияси бешта асосий йўналишида акс эттирилган мамлакатнинг миллий устуворликлари диққатга сазовордир, - деб таъкидлади лойиҳа раҳбари Улуғбек Дедабаев. – Бугун минтақавий семинарлар сессияси ниҳоясига етди, биз уларда иқлимий ўзгаришларга қаратилган иқлимий лойиҳаларни ишлаб чиқиш имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот бердик. Ва биз лойиҳаларнинг амалга оширилиши, шунингдек мамлакат инвестиция муҳитини яхшилашига ва унинг иқтисодий фаровонлигининг ривожланишига хизмат қилишига ишонамиз”.

Ўзбекистонда ЯИЖ тақдимоти

10years

@GCF_News Tweets