Slider

Қуйидаги брошюрада "Ўзбекистонни Яшил иқлим жамғармаси ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш дастури" лойиҳаси ҳақида қисқача маълумот берилган. Ушбу лойиҳа Гидрометеорология маркази, БМТТД ҳамда БМТ Атроф-муҳит дастури томонидан амалга оширилмоқда. 

Лойиҳалар ва дастурларни молиялаштириш учун Яшил иқлим жамғармаси бир қатор институтларга таянади. Молиявий кўмакни олиш учун бу институтлар аккредитациядан ўтиши лозим. Қуйидаги инфографикда аккредитация учун қўйилган талаблар ва босқичлар ҳақидам маълумот батафсил берилган.

Яшил иқлим жамғармасига молиялаштириш учун лойиҳаларни топшириш ва тасдиқлаш вақт талаб қилувчи жараён ҳисобланади. У лойиҳа ғоясини ишлаб чиқишдан бошланади ва лойиҳани бевосита амалга ошириш, мониторинг қилиш ва ҳисобот бериш билан тугайди. 

Қуйидаги инфографикда Узбекистонда Яшил иқлим жамғармасига молиялаштириш учун лойиҳаларни топшириш ва уларни тасдиқлаш жараёни босқичма-босқич тушунтириб берилган.

Яшил иқлим жамғармаси иқлим соҳасидаги дунёдаги энг йирик жамғарма ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқлим Ўзгариши тўгрисидаги доиравий конвенциясини қошида яратилган молиялаштириш механизмдир. Унинг асосий мақсади нима? Қандай лойиҳа ва дастурларни дунё бўйича молиялаштиради? Кимлар жамғармага лойиҳа талабномаларини молиялаштириш учун топшира олади? Бу ва бошқа саволларга жавобларни Яшил иқлим жамғармаси ҳақидаги инфографикдан топишингиз мумкин.

БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси:

Ўзбекистон, 100029, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўчаси 4
Тел.: +998 71 1203450
Электрон почта: registry.uz@undp.org

Лойиҳа офиси:

Ўзбекистон, 100052, Тошкент ш., Осиё кўчаси 72
Тел.: +998 93 5015484
Электрон почта: ulugbek.dedabaev@undp.org

© 2019 - Ўзбекистонни Яшил Иқлим Жамғармаси ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш дастури. Муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган.