Яшил иқлим жамғармаси томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар қуйидагиларга:
• атмосферага парник газлар чиқарилишини қисқартириш ёки олдини олиш орқали иқлим ўзгаришини олдини олиш (юмшатиш);
• ҳозирда кузатилаётган ва келажакда кутилаётган иқлим ўзгариши салбий таъсири ва шароитларига мослашиш орқали иқлим ўзгаришига мослашиш;
• биргаликда: иқлим ўзгаришини олдини олиш ва мослашишга қаратилиши мумкин.
Бунда жамғарма иқлим ўзгаришини олдини олиш (юмшатиш) ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш чораларини молиялаштиришда мувозанатни сақлашга ҳаракат қилади. Лойиҳа катталиги ва қамровига қараб ЯИЖ томонидан:
• микро лойиҳалар – 10 миллион АҚШ долларигача;
• кичик лойиҳалар – 10 дан 50 миллион АҚШ долларигача;
• ўрта лойиҳалар – 50 дан 250 миллион АҚШ долларигача;
• йирик лойиҳалар – 250 миллион АҚШ долларидан юқори молиялаштирилади.
ЯИЖ ресурсларидан:
• бевосита, аккредитация қилинган миллий ташкилот орқали;
• кўп томонлама, аккредитация қилинган халқаро ташкилот орқали фойдаланиш мумкин.
ЯИЖдан молиялаштириш олиш учун аккредитация қилинган ташкилотлар:
• ЯИЖ таъсирининг 8 та стратегик йўналишига;
• ЯИЖ томонидан қўллаб қувватланадиган мавзу соҳалари, яъни иқлим ўзгаришини олдини олиш ва (юмшатиш) ва иқлим ўзгаришига мослашишга;
• ЯИЖнинг 6 та инвестиция мезонига;
• Мамлакатнинг иқлим ўзгариши борасидаги миллий режалари ва стратегияларида белгиланган миллий устуворликларига мувофиқ келадиган таклифлар ишлаб чиқишлари керак.
ЯИЖ Кенгаши йиғилишлари бир йилда 3 марта ёки ҳар 4 ойда ўтказилади, демак лойиҳавий таклифлар бир йилда уч марта кўриб чиқилади.
Қуйида ЯИЖдан молиялаштириш олиш учун ариза бериш истагида бўлган аризачи ташкилотлар учун формулярлар илова қилинган:
Лойиҳа аризаси шакли |
|
Лойиҳа концепцияси шакли |
|
Лойиҳавий таклиф шакли |